САЙТ ЯРАТИШ МАСАЛАСИ

ID: 3910

04.11.2025

60

Савол:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Менга мижозлар татуировка усталарига визитка сайт яратиб беришимни сўраяпти. Бу шариатда жоизми? Шу билан бирга ҳозирда кўп веб-сайт яратувчиларга тушаётган шундай турдаги буйуртмалар ҳам бор: 1) Қиморга ўхшаш ўйинларни тарғиб қилувчи сайтлар; 2) Сохта (фейк) форекс ёки визитка сайтлари — одамларни алдашга олиб келиши мумкин бўлган сайтлар; 3) Ҳозирда Instagram ва ижтимоий тармоқларда ўзини танитиш орқали онлайн дарслар, вебинарлар ўтказиб одамларни алдаётган баъзи сохта мастер-классчиларга визитка сайт қилиб бериш, ёки уни сохталигини билмай қилиб берган бўлса. Бундай сайтларни яратиш, дизайн ва техник ёрдам кўрсатиш — уларнинг алдовига шериклик қилиш ва гуноҳига иштирок этиш ҳисобланадими? Илтимос, шуни тушунтириб берсангиз. Олдиндан раҳмат.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ислом шариатидаги "гуноҳга ёрдам бериш ҳам гуноҳдир" деган умумий қоидага асосан, бундай ишларни бажариш ҳукми фарқланади.

Татуировка ва қимор каби шаръан тақиқланган ишлар учун сайт яратиш ва техник ёрдам кўрсатиш уларнинг гуноҳига бевосита шерик бўлиш ҳисобланади ва бу жоиз эмас. Худди шунингдек, одамларни алдашга асосланган лойиҳа эканини била туриб, уларга сайт қилиб бериш ҳам дуруст эмасдир. Чунки бу, ўша тақиқланган ишнинг амалга ошиши ва тарқалиши учун тўғридан-тўғри ёрдам беришдир.

Аммо учинчи ҳолатда, яъни "мастер-класс" ўтувчининг сохталигини билмай, унинг зоҳирий ишига қараб сайт қилиб берган бўлсангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Бироқ, унинг фирибгар экани маълум бўлгач, унга ёрдам беришни тўхтатиш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар