САЖДА

ID: 3040

04.10.2025

42

Савол:

Ассаламу алайкум! Саволим шундан иборатки масжидда қуръон ўқиётганимда бир сурада сажда оятини ўқидим, кейин қори овозини чиқариб айнан шу сурадаги сажда оятини жамоатга ўқиди (намозда эмас), шундай холатда мен неча маротаба сажда қиламан

Жавоб:

Сажда оятини бир ўринда ўтирган ҳолда бир неча марта ўқисангиз ёки эшитсангиз ҳам, сизга бир марта сажда қилиш кифоя қилади. Сиз ўзингиз ўқиганингиз ва қоридан эшитганингиз учун ҳам бир марта тиловат саждасини адо этсангиз, вожибни бажарган бўласиз. Чунки икки сабаб (ўқиш ва эшитиш) бир жойда ва бир вақтда жамланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар