Ассалому алайкум. Махфий ўқиладиган намозларни жаҳрий ўқиб қўйса саждаи саҳв қилиш керакми?
Ҳа, саждаи саҳв қилиш керак. Масаланинг бироз тафсилотига киришадиган бўлсак, ҳанафий мазҳабининг зоҳир ривоятига кўра, махфий ўқиладиган намозларда жаҳрий қироат қилиб қўйиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бироқ, кейинги давр фуқаҳолари махфий ўқишни вожиб санаганлари учун уни тарк қилиш саждаи саҳвни тақозо қилади, деган ҳукмни кучлироқ деб билганлар. Шу боис, ибодатдаги эҳтиёткорлик йузасидан бу ҳолатда саждаи саҳв қилиш мақсадга мувофиқдир.
"Раддул муҳтор" китобида бундай дейилган: وَفِي الذَّخِيرَةِ: إذَا جَهَرَ فِيمَا يُخَافِتُ عَلَيْهِ السَّهْوُ. وَفِي ظَاهِرِ الرِّوَايَةِ وَلَا سَهْوَ عَلَيْهِ، نَعَمْ صَحَّحَ فِي الدُّرَرِ تَبَعًا لِلْفَتْحِ وَالتَّبْيِينِ وُجُوبَ الْمُخَافَتَةِ، وَمَشَى عَلَيْهِ فِي شَرْحِ الْمُنْيَةِ وَالْبَحْرِ وَالنَّهْرِ وَالْمِنَحِ. وَقَالَ فِي الْفَتْحِ: فَحَيْثُ كَانَتْ الْمُخَافَتَةُ وَاجِبَةً عَلَى الْمُنْفَرِدِ يَنْبَغِي أَنْ يَجِبَ بِتَرْكِهَا السُّجُودُ اهـ فَتَأَمَّلْ
"Захира" китобида: "Ким махфий ўқиладиган ўринда жаҳрий ўқиса, унга саҳв саждаси лозим бўлади", дейилган. Зоҳир ривоятда эса унга саждаи саҳв лозим эмас. Ҳа, "Дурар"да "Фатҳ" ва "Табйин"га эргашган ҳолда махфий ўқишнинг вожиблигини саҳиҳ санаган. "Шарҳул муня", "Баҳр", "Наҳр" ва "Минаҳ"да ҳам шу фикрга йурилган. "Фатҳул қодир"да айтиладики: "Модомики ёлғиз ўқувчига махфий ўқиш вожиб экан, уни тарк қилиш билан сажда вожиб бўлиши керак". Бас, тааммул қилинг.
Хулоса шуки, кейинги давр фуқаҳоларнинг эътиборли сўзларига биноан ва ибодатдаги эҳтиёткорлик тақозоси билан йуқоридаги ҳолатда саждаи саҳв қилиш лозим амалдир.