САВОЛ

ID: 3222

12.10.2025

41

Савол:

Ассалому алайкум. Енгни шимарган ҳолда намоз ўқиш макруҳми?

Жавоб:

Ҳа, енгни шимариб намоз ўқиш макруҳ саналади. Бу ҳолат намознинг одобларига ва хушуъсига зиддир. Мўътабар манбалардан бўлган "Раддул муҳтор" китобида бу ҳақда шундай дейилган:

وكره كفه أي رفعه ولو لتراب كمشمر كم أو ذيل ...أما لو شمر وهو فيها تفسد لأنه عمل كثير

"Кийимни қайтариш (яъни, кўтариш) макруҳдир. Гарчи бу тупроқдан сақланиш учун бўлса ҳам. Масалан, енгни ёки кийим этагини шимариш каби... Агар намоз ичида шимарса, бу кўп амал ҳисоблангани учун намози бузилади".

Бундан кўринадики, намозга киришишдан аввал енгларни шимариб олиш намозни макруҳ қилса, намоз асносида бу ишни қилиш уни бузади. Шу сабабли намозга киришдан аввал либосни тартибга солиб олиш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар