САВОЛ

ID: 2913

29.09.2025

59

Савол:

Ассалому алайкум. Намозни адашиб қиблага қарамасдан бошқа тарафга қараб 5 маҳал намозни ўқиб қўйса қазосини ўқиш керакми?

Жавоб:

Ҳа, бу ҳолатда ўша намозларнинг қазоларини ўқиш шарт. Чунки қибла қайси тарафдалигини билмаган одам, шу ерлик қиблани биладиган (мусулмон, ақли расо, ошкор гуноҳлардан тийилган) кишидан сўраб, намоз ўқиши лозим. Агар шу ҳолатда қиблани биладиган киши топилмаса, кечаси одамларнинг эшигини тақиллатиб йурмайди. Балки бор имкониятини ишга солиб, қиблани топишга ҳаракат қилади. Қалби билан бир томонни қибла, деб қасд қилиб намозини ўқийди. Гарчи қиблани тўғри тополмаган бўлса ҳам, унинг намози дуруст бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар