САВДО

ID: 9423

17.03.2026

127

Савол:

Ассалом алайкум азиз устозлар. Менинг саволим савдо ҳақида. Биз деҳқончилик билан шуғулланамиз ва этиштирилган маҳсулотларни гоҳида бозорга олиб чиқиб гоҳида уйдан сотамиз. Уйдан сотган вақтимизда кўпинча нарҳни ўйнаши сабабли ё деҳқон ё олувчи зарар кўради. Олувчи молга аниқ нарҳ қўймай эртанги бозор нарҳига қараб келишамиз (ертанги бозор қанча бўлса Мен молнинг Ҳар килосига 1000 сўм фойдамни оламан қолганини олиб келаман дейди). Савол шиндай бай қилиш шариатга тўғри келадоми? Жавоб учун раҳмат.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Йўқ, бундай савдо қилиш дуруст эмас. Чунки бу низо ва келишмовчиликка олиб келади. Шунинг учун сизлар аниқ бир суммага келишиб савдо қилинглар, сўнг агар бозор нархи тушиб кетса, мижозингиз зарар қилмаслиги учун, сиз қанчадир суммани ўз ҳаққингиздан кечишингиз мумкин бўлади, масалан сиз мижозга "фалонча сумма кам бераверинг, ман розиман", деб айтишингиз мумкин бўлади. Аммо бу нарсани олдиндан шарт қила олмайсизлар, балки сиз мижозга ваъда кўринишида айтишингиз мумкин. Яна ҳам батафсилроқ маълумот олиш учун кол марказимизга, яъни 781503344 ёки 1171 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиб сўраб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар