САВДО

ID: 3434

18.10.2025

114

Савол:

Ассалому алайкум мен телефон олиб сотаман мени олдимга бир киши келиб телефон сораса ёнимдаги докондан барака қилмай туриб олиб чиқиб устига фойда қойиб сотсам бўладими

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Йўқ ундай қилиб бўлмайди. Чунки сиз ўзингизники бўлмаган нарсани сотган бўласиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишдан қайтариб, шундай деганлар: لا تبِع ما ليسَ عندَكَ “Ўзингники бўлмаган нарсани сотма” (Имом Термизий, Абу Довуд ва Насоийлар ривоят қилишган). Шунингдек, бир маҳсулотни “Қачон, сотилса, пулини бераман” деган шарт билан олса ҳам савдо дуруст бўлмайди. Бу ҳақида аллома Ибн Нужайм роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар: وَلَوْ اشْتَرَاهُ عَلَى أَنْ يُؤَدِّيَ الثَّمَنَ مِنْ بَيْعِهِ فَهُوَ فَاسِدٌ كَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ . “Бир нарсани пулини сотилса бериш шарти билан харид қилса, савдо ножоиз бўлади” (“Ал-Баҳрур-роиқ”) (“Фатовои оламгирийя” китоби). Демак, фойда қўйиб сотиш учуннасияга бўлса ҳам бир муддатни белгилаб сотиб олиб яъни барака қилиб кейин сотиш мумкин. Чунки насия савдода муддат таъйин қилиниши шарт бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар