Ассалому Алейкум. Бир дўстим бир маҳсулотни нақд эмас бўлиб тўлаш шарти билан олмоқчи. Саволли жойи нақдга олса бошқа, бўлиб тўлашга эса бошқа (қимматроқ) нарх қўйилган, аммо у ерда фоиз қўшилиши йўқ экан. Бундай савдо жоизми?
Бундай савдо жоиз. Муҳими, савдолашаётган пайтда икки хил нарх таклиф қилинса-да, шартнома тузиш пайтида фақат битта нарх ва аниқ муддатга келишиб олиниши шарт. Агар нарх аниқланмасдан, "нақдга олсанг шунча, насияга олсанг бунча" деган иккиланиш билан тарқалинса, савдо дуруст бўлмайди. Аммо бир нархга келишилса ва унга кейинчалик фоиз ёки кечикканлик учун жарима қўшилмаса, бу рибо ҳисобланмайди.