Ассалому алайкум домла. Менда бир савол бор эди. Бир иш қилишда ноаниқлик пайдо бўлиб қолди. Савдода мен бир айтайлик завод ёки ишлаб чиқарувчилар билан алоқада бўлиб улардаги нархни кўриб, бозор билан солиштирдим. Улар масалан 10 минг сўмга тароқ сотади дейлик, умуман ҳар ҳил нарсалар. Лекин бозорда шу нарса 50 минг десак мен у ишлаб чиқарувчилардан ҳали сотиб олмасдан туриб бошқа мендан сотиб оладиган ҳаридор топиб у билан гаплашиб у сотиб оламан сендан 40минг сомга деб айтса келишсак бозор нархидан арзонга шундан кейин мен у ишлаб чиқарувчилардан сотиб олсамда унга сотсам боладими рибо болмайдими ва яна бир нарсани қошимча қилмоқчи эдим Агар сиз сотаётган нарса сизни зиёнингизда бўлмаса ундаги фойда ҳаром дейилганди шу созга асосланиб мен келишиб улардан озимни пулимга сотиб олиб топган клиентимга олиб борсам у ёқ олмайман деб қоса у нарсалар мени зиммамда болади мен ундан сотиб олмай туриб уни гапига ишониб конглим ҳотиржам болиши учун ҳаридорим нақт деб ойлашим учун аввал сотиб олмай туриб топаётгандим ҳаридор оламан дегандан кейин олиб келаман ва яна тосатдан олмайман деб қоса қилган ҳаражатим зиёнийу фойдаси озимни зиммамга қолади
Шаръан, ўзингизда мавжуд бўлмаган ва қўлингизга олмаган (қабз қилмаган) нарсани сотиш жоиз эмас. Сиз аввал ишлаб чиқарувчидан ёки бошқа сотувчидан маҳсулотни ўз пулингизга сотиб олиб, уни тўлиқ тасарруфингизга ўтказишингиз шарт. Шундан кейингина харидорга сотишингиз мумкин.
Демак, ўзингизда йўқ нарса устида харидор билан олдиндан савдо қила олмайсиз, лекин у билан келишиб, уни сотиб олишига ваъда олишингиз мумкин.