РЎЗАДОР ҲОЛАТДА ТОМОҚНИ ҒАРҒАРА ҚИЛИШ

ID: 9263

14.03.2026

48

Савол:

Ассалому алайкум. Рўзадорнинг томоғи оғриса, фурацилин ёки тузли сув билан ғарғара қилиб чайиши мумкинми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Жавобимиз кечиккани учун узр сўраймиз. Томоқни ғарғара қилишнинг ўзи билан рўза очилиб қолмайди, аммо томоқдан сув ўтиб кетиб қолса, рўза очилади. Одатда кўпинча ғарғара қилганда томоқдан сув ўтиб кетиб қолади, шунинг учун рўзадор ҳолда томоқни чаймасликни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар