РЎЗАДОР ОДАМ САҚИЧ ЧАЙНАШИ

ID: 8404

28.02.2026

351

Савол:

Рўзадор одам сақич чайнаса бўладими?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор киши сақич чайнаши макруҳ. Бу ичига сақич кетмаган ҳолатда. Ичга кетса рўза бузилади.

Эътиборли томони фиқҳ китобларимизда айтилган сақичлар ҳозирги замонавий сақичлардан фарқ қилган. Яъни, замонавий сақичларнинг таъми, шираси жуда ўткир. Уларни ютилиб кетиш эҳтимоли ҳам анча юқори. Шу сабабли рўзани бузилишига олиб борадиган ишлардан қочиш керак, жумладан, сақич чайнашдан ҳам. Валлоҳу аълам

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар