РЎЗАДА ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ

ID: 4039

08.11.2025

234

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва боракатуҳ. Менга 11 ёшга тўлганимда балоғатга этган эдим. Лекин Аллоҳни танимас эдим. Фарз амалларини билмас эдим. Ўша йилги рўзамни тутмаганман. 13 ёшга тўламасдан тутиб кетганман. Узурли ҳолатдаги қолдирган рўзаларимни тутишимга йўл қойишмаганди. Ҳозирда 18 ёшдаман. Бўйнимда қанча қарз рўза борлигини билмадим. Таҳминимча 40 кунлар. Рамазон келгунча тутмоқчи эдим. Оғзимни қайси вақтда ёпишни билмаяпман. Бомдоддан қанча вақт олдин ёпай.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Сиз 11 ёшда балоғатга етган бўлсангиз, ўша вақтдан бошлаб рўза сизга фарз бўлган. Тахминий 40 кунлик қазоларингизни, шу жумладан, узрли кунларда тутолмаганларингизни ҳам, имкон қадар тезроқ тутишингиз керак. Қазо рўза учун ҳам худди Рамазондагидек, оғизни бомдод азонидан олдин ёпиш шарт. Аниқ вақтни тақвимдаги бомдод намози вақти киришига қараб белгилайсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар