Ассаламу Алайкум. Инсон нафл ёки фарз розасини тутганда, мисвок ишлатиш жоиз боладими? Агар розадор болиб туриб ишлатиб қойган инсонни ҳукмни қандай?
Рўзадор киши мисвок ишлатиши мумкин, рўзаси бузилмайди. Бу ҳақида "Фатовои ҳиндия" китобида шундай дейилади:
وَلَا بَأْسَ بِالسِّوَاكِ الرَّطْبِ وَالْيَابِسِ فِي الْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ عِنْدَنَا
яъни: "Ҳанафий мазҳабимизда ҳўл ва қуруқ мисвокни эртайу кеч ишлатишнинг зарари йўқ".