Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабаракатуҳ. Биз аёлларни ичида 441минг ижтимойи кешбек чиққан яни тадбиркорлар туҳум гòшт шунақа озиқ овқатларни чекини бизга оҳшаган аёлларга сотади биз солиģимизга уриб 441минг ижтимойи нафақа болалар пулидек оламиз. Тадбиркорлар чекни савдодан қолган чекни лимитини 441минг тушадиган қилиб йиģар экан биз урган чекдан уларга солиқ томондан катта солиқ ундирилгани учун бизга сотип шу зарарни қоплар экан саволим шукй биз шу олаётган пулимиз яни пулимизга сотип олиб солиģимизга уриб òзимизга чиқарган ижтимойи нафақамиз бизга ҳалолми жавоб учун олдиндан раҳмат Аллоҳ рози болсин
Савол: Ҳозирда "Ижтимоий ҳимоя реестри"да турувчилар учун давлат томонидан маҳсулот нархидан 12% кешбек қайтариш тизими йўлга қўйилган экан. Баъзи одамлар ўзлари қилган йирик харид чекларини ўша реестрда турувчиларга пул эвазига сотишяпти. Реестрдаги киши бу чекни ўз номига ўтказса, давлатдан эл қатори 1% эмас, балки 12% кешбек олар экан. Шу мақсадда чекларни сотиш ёки сотиб олиш жоизми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу шаклдаги олди-сотди амалиёти жоиз эмас. Чунки бунда алдов ва давлат мулкини ноҳақ ўзлаштириш мавжуд. Зеро ушбу имтиёз фақат ўша реестрдаги фуқароларнинг шахсий харидлари учун ажратилгандир. Қолаверса, чек шаръий «мол» саналмагани ва бу амалиёт қарзни сотиш ҳукмида бўлгани учун унинг савдоси ножоиздир.