Менинг исмим Раҳмонали. Кўпчилик бу исмни қўйиб бўлмайди дейишади. Мен исмимни ўзгартиришим керакми?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимизнинг такидлашларича Аллоҳ таолонинг исмлари икки турга бўлинади:
Аллоҳ таолонинг ўзига хос бўлган ва бошқасига ишлатиш мутлақо мумкин бўлмаган исмлар. Мисол учун Холиқ, Раззоқ, Раҳмон каби.
Аллоҳ таолонинг ўзига хос бўлмаган балки бошқа ўринларда ҳам ишлатиш жоиз бўлган исмлар. Масалан Раҳим, Азиз, Ҳалим каби.
Барча уламолар “Раҳмон” Аллоҳ таолонинг ўзига хос исм эканида ихтилоф қилмаганлар ва у билан исмлаш жоиз эмас деган фикрда якдилдирлар. Лекин динимизда "Абдурраҳмон" исмини қўйишга алоҳида тарғиб қилинган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.