ПОКИЗА ЕРДАГИ НАМОЗ

ID: 488

04.04.2025

17

Савол:

Покиза ерда жойнамозсиз намоз ўқиса бўладими?

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Албатта, дуруст бўлади. Чунки дастлабки пайтларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг масжидларида ҳам жойнамоз бўлмаган, балки майин қум ётқизилган.

Ислом умматига берилган алоҳида хусусиятлар ҳақидаги узун ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "...Менга ер масжид ва покловчи нарса қилинди...", деганлар (Имом Термизий, Насаий, Ибн Можа, Аҳмад ибн Ҳанбал Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).

Демак, Ислом уммати ҳар қандай пок ерда ибодат қилишлари жоиз. Бошқа динларда эса ибодатни фақат махсус жойлар-ибодатхоналарда қилишлари мумкин бўлган, холос. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар