ПЛАЗМА ДОНОРЛИГИ УЧУН ПУЛ

ID: 4929

08.12.2025

111

Савол:

Ассалому алайкум, менда савол бор эди: Қон таркибидаги плазмани донор сифатида топшириб, унинг эвазига пул олиш ҳаром амалми? Бу аъзоларни сотиш ҳукмида бўлиб қоладими? Жавоб учун раҳмат.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Шариатимиз аҳкомларига кўра инсон аъзолари ва қони инсоннинг мулки ҳисобланмагани боис, уларни сотиш ва эвазига пул олиш дуруст эмас. Плазма ёки қон топширишни тижоратга айлантирмай, фақат инсонийлик юзасидан, беғараз амалга ошириш лозим. Шундагина бу иш ибодат даражасига кўтарилиб, савобга сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар