ПЕШИННИНГ ТЎРТ РАКАТ СУННАТИ ҲАҚИДА

ID: 11348

30.04.2026

698

Савол:

Масжидга кирсам жамоат пешин намозини укиётган экан мен сафга туриб имомга иктидо килиб намозга кушилдим, икки ракаатни топдим ва колганини узим адо килиб намозни тугатдим. Мен пешин намозини аввалги турт ракаат суннатини укийманми, йукми? Жавоб учун олдиндан Рахмат!

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масала уламоларимиз ўртасида ихтилофлидир. Лекин ихтилоф макруҳлик ё ҳаромлик ҳақида эмас, балки қайси бирини аввал ўқиш афзаллиги борасидадир.

Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳимдан икки ракатли суннат аввал ўқилиши, Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳдан эса тўрт ракатли суннат аввал ўқилиши ривоят қилинган.

Мазкур улуғ имомларимиздан кейин келган олимларнинг масалага ёндашуви ҳам турлича бўлган. Масалан, Ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий матн китоблари, “Табйинул Ҳақоиқ”, “Сирожул ваҳҳож” китобларида 4 ракатли суннатни аввал ўқишга фатво берилган бўлса, “Фатҳул қадир”, “Фатовол аттобия”, “Жомеъу Қозихон”, “Фатҳу бобил иноя” китобларида икки ракатли суннатни аввал ўқиш саҳиҳ қавл дейилган. Ҳар икки тарафнинг ҳам ўз далил ва сабаблари бор.

Демак, бу масалада мазҳабимиз ҳукмни кенг олган. Ҳар икки ҳолат ҳам нотўғри эмас, масала афзаллик ҳақида кетган. Бу ўринда энг муҳими, масалани икки томон бўлиб олиб, ихтилоф ва жанжалга олиб келмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар