Ота-она вафот этганидан кейин ҳам уларнинг ҳақига яхшиликлар қилиб турса бўладими? Нима амаллар қилсам уларга бунинг савоби етиб бориб туради?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ислом динида ота-онага яхшилик қилиш фақат уларнинг ҳаётлик вақтларига чекланиб қолмайди. Балки фарзанд учун ота-онага уларнинг вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилиш имкониятлари мавжуд. Шунингдек, бу яхшиликларнинг савоби уларнинг ҳақига етиб бориб туради.
عَنْ أَبِي أُسَيْدٍ قَالَ: كُنَّا عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَلْ بَقِيَ مِنْ بِرِّ أَبَوَيَّ شَيْءٌ بَعْدَ مَوْتِهِمَا أَبَرُّهُمَا؟ قَالَ: نَعَمْ، خِصَالٌ أَرْبَعٌ: الدُّعَاءُ لَهُمَا، وَالْاِسْتِغْفَارُ لَهُمَا، وَإِنْفَاذُ عَهْدِهِمَا، وَإِكْرَامُ صَدِيقِهِمَا، وَصِلَةُ الرَّحِمِ الَّتِي لَا رَحِمَ لَكَ إِلَّا مِنْ قِبَلِهِمَا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْأَدَبِ
Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бир одам: “Ё Расулаллоҳ! Мен учун ота онамга улар дунёдан ўтганларидан кейин қиладиган яхшилик қолдими?” – деб сўради. У зот: “Ҳа! Тўрт нарса қолди: Уларга дуо қилмоғинг, уларга истиғфор айтмоғинг, икковларидан кейин уларнинг ваъдаларини бажармоғинг ва икковлари томонидан сенга қариндош бўлганларга силаи раҳм қилмоғинг”, – дедилар»” Имом Бухорий “Адаб”да ривоят қилган.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، أَنَّ رَجُلاً قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أُمِّي تُوُفِّيَتْ وَلَمْ تُوصِ، أَفَيَنْفَعُهَا أَنْ أَتَصَدَّقَ عَنْهَا؟ قَالَ: نَعَمْ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир одам: “Ё Расулуллоҳ! Онам вафот этди. Васият қилмади. Унинг номидан садақа қилсам бўладими?” – деди. У зот: “Ҳа”, – дедилар”. Имом Насоий ривояти.
Демак, ушбу ҳадисларга кўра фарзанд вафот этган ота-онасининг ҳақига қуйидаги яхшиликларни қилиши мумкин:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.