ОНА ВА ФАРЗАНДЛАР ОРАСИДА МЕРОС ТАҚСИМОТИ

ID: 7195

10.02.2026

226

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Меросхўрлар бир ўғил, икки қиз ва она бўлганда, мерос қайси тартибда бўлинади? Агар меросхўрлар бир ўғил, бир қиз ва онадан иборат бўлса-чи? Мисол тариқасида ёзма равишда ҳисоблаб беришингизни сўрайман. Раҳмат.

Жавоб:

Ваалайкум ассалом вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ. Аввало шуни таъкидлаш лозимки, меросга оид масалалар юзасидан хулоса чиқарилиши учун, барча меросхўрлар бир овоздан мерос тақсимоти учун шаръий ҳукмни билиш истаги билан фатво марказимизга шахсан мурожаат қилишлари, сўнгра масала атрофлича ўрганиб чиқилиши лозим.

Лекин таълим маъносида айтадиган бўлсак, агар саволдаги «она»дан мурод марҳумнинг аёли бўлса, унга мероснинг 1/8 қисми тегади, қолгани эса фарзандлар ўртасида «ўғилга икки, қизга бир ҳисса» тартибида тақсимланади. Биринчи ҳолатда, яъни 1 хотин, 1 ўғил, 2 қиз бўлганда: мулк 32 бўлакка бўлиниб, аёлга 4, ўғилга 14, қизларнинг ҳар бирига 7 бўлакдан берилади. Иккинчи ҳолатда, яъни 1 хотин, 1 ўғил, 1 қиз бўлганда: мулк 24 бўлакка бўлиниб, аёлга 3, ўғилга 14 ва қизга 7 бўлак тегади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар