ОМОНАТ

ID: 5460

24.12.2025

127

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ! Менга бир киши контракт тўловим учун 500 $ пул берди аммо тўлов муддатигача бир неча ой вақт бор, шу орада менда бошқа бир эҳтиёж пайдо бўлиб қолди, мен шу 500$ пулни бошқа бир эҳтиёжимга ишлатиб туриб, контракт тўловимни муддатигача ўзим ёнимдан пул жамғариб тўласам ҳам бўлаверадими ёки айнан ўша 500$ни контрактимга тўлашим керакми? Жавоб учун раҳмат!

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ ва барокатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Сизга берилган ушбу пул ё ҳадя ёки эҳсон бўлади. Уни қабул қилгач, бу маблағ сизнинг мулкингиз ҳисобланади ва ўзингиз истаган жойга сарфлашингиз мумкин. Аммо зарур эҳтиёж бўлмаса, уни бошқа жойга ишлатмай, контрактга тўлашингиз янада яхшироқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар