ОМОНАТ МАБЛАҒИГА ХИЁНАТ ҚИЛИБ ҚЎЙДИМ

ID: 403

04.04.2025

53

Савол:

Мен бир инсоннинг омонатга қўйган маблағига ҳиёнат қилиб қўйдим. У инсон менга «Сендан норозиман, Қиёматда учрашамиз, қалбимга қаттиқ озор бердинг» деб айтгани учун ҳаловатим йўқ. Бир китобда дил оғриғига Яратган аралашмаслиги ҳақида ёзилган экан. Шу тўғрими?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ҳаётда биз бир-биримиз билан турли молиявий ва турли олди-берди масалаларида муомалада бўламиз. Бундай ҳолатда биз ҳаромдан сақланишимиз, ўзганинг ҳаққини паймол қилмаслигимиз, омонатларга тажовуз қилмаслигимиз лозимдир.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмон киши ўзганинг ҳаққидан ҳазар қилиши кераклигини таъкидлаб, шундай деганлар:

"اَلاَ اِنَّ اللهَ حَرُمَ عَلَيْكُمْ دِمَائَكُمْ وَاَمْوَالَكُمْ" (رواه الإمام البخاري)

яъни: "Огоҳ бўлинглар, албатта Аллоҳ таоло жонларингиз ва молларингизни бир бирингизга ҳаром қилди" (Имом Бухорий ривояти).

Қиёмат куни то ҳақ эгаси кечмагунча, Аллоҳ таоло ҳам банданинг ҳаққини кечирмайди. Шунинг учун Сиз ўша инсонни ҳаққини адо қилиб, бу дунёнинг ўзида розилигини олишга астойдил ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар