Ассалому алайкум. Бизда Озбекистонда дуо қилгандан кейин йузимизни қолларимиз билан артамиз. Ижтимоий тармоқларда Шай Ассем Ал Ҳаким чиқиб қолади. Шу нарсани янгилик бу деб айтди. Биронта ҳадис ёқ расулуллоҳни шу ишни қилганидан деди. Агар янгилик болса нега биздаги ҳамма домлалар ҳам шундай қилади .Ёки бу И сон нотогри гапирадими. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дуода қўлларни ичи билан дуо қилиш, сўнгра йузга суриш ҳадиси шарифларда баён қилинган. Шулардан бири Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳдан кафтларингизнинг ичи билан сўранглар, сирти билан сўраманглар. Қачон фориғ бўлсангиз, уларни йузингизга суртинг”, дедилар (Имом Абу Довуд ривоялари). Валлоҳу аълам.