Янги тугилган аёлга 3 талок берса отадими Эрни отаси 3 талок беришга Сабабчи болса гунохга ботадими 3 талок ни касофати фарзандга урадими 3 талок дан кейин махр бериладими
Ассалому алайкум. Саволингизни тўғри тушунган бўлсак, фарзанд кўрган (яъни саволда ёзилгани каби туғилган эмас туққан) аёлга талоқ айтилган бўлса талоқ тушади ва бу бесабаб айтилган бўлса айтган ҳам сабабчи бўлганлар ҳам гуноҳкор бўлади. Уч талоқни касофати болаларга уради деган гапга келсак бу бирор қатъий, шаръий асосга эга эмас. Чунки биз мусулмонлар Аллоҳ таолони адолатли Зот деб биламиз ва шундай эътиқод қиламиз. Ҳар ким қилган яхши ёки ёмон амаллари учун ўзи зиён ёки фойда кўриши ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: مَّنْ عَمِلَ صَالِحًا فَلِنَفْسِهِ وَمَنْ أَسَاءَ فَعَلَيْهَا وَمَا رَبُّكَ بِظَلَّامٍ لِّلْعَبِيدِ
Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Роббинг бандаларга зулм қилувчи эмас. (Фуссилат сураси, 46-оят). Маҳр масаласига келсак, маҳр талоқдан кейин эмас балки никоҳдан кейин берилиши керак эди. Бордийу никоҳдан ҳозиргача маҳр берилмаган бўлса маҳрни беришини куёвдан сўраб олиш мумкин