Мен оилалиман 1-нафар фарзандим бор.Турмуш қуришимдан олдин кўнгилсиз ва қариндошларимнинг қистови билан ва яна отамни рози қилиш учун оила қурдим.3 йилдирки бу оилага кўника олмадим ва эримга кўнгил қўя олмадим яшагим келмайди бир ҳонада ҳатто ўтиргим ,гапиргим ҳам келмайди у инсонга.Мана шу кўнгилсизликни мен кўп ўйланишга ва сиқилиб бетоб бўлиб қолишимга сабаб бўляпти . Эримга айтимдим кўнглим йўқлигини .Мен икки тараф ҳам тинчликда ва келишув асосида бу оила якун топишини ҳоҳлайман ва яшашни истамайман .Маслаҳат беринг бошим қатти нима қилай отамга нима деб тушунтирай.
Динимизда оила муқаддас қўрғон бўлиб, фақатгина "кўнгил йўқлиги" ёки "муҳаббатсизлик" туйғуси оилани бузиш учун асос бўла олмайди Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳузурларига бир киши хотинини яхши кўрмаслиги ва ажрашмоқчи эканини айтганида, у зот: “Ҳамма оилалар ҳам муҳаббат устига қурилавермайди-ку! Одамларда бурч ва масъулият деган туйғулар қаёққа кетди?” деб танбеҳ берганлар. Агар эр ўз масъулиятини аямаётган, зулм қилмаётган бўлса, арзигулик сабабсиз аёл киши талоғини сўраса, ажрашишни талаб қилса, гуноҳкор бўлади. Қолаверса, бу гўдакнинг тирик этим бўлишига сабаб бўлади. Баъзан инсон "мени мажбурлашган" деган алам билан яшаганида жуфтнинг яхши хислатларини кўролмайди, ваҳоланки, вақт ўтиши билан оилада ўзаро ҳурмат, дўстлик ва масъулият туйғуси муҳаббатдан кўра мустаҳкамроқ риштани содир этиши мумкин. Шундай экан, оилани бузманг. Шунча вақт давомида турмуш ўртоғингиз Сизга нисбатан - сизда кўнгил бўлмаётган бўлса-да - яшаб, гўзал муносабат кўрсатиб келаётган бўлса, у кишининг қадрига этинг. Одатда кўп неъматлар йўқотилгандан сўнг қадрига этилади. Эртага афсусланиб қолмаслик учун ҳиссиётга берилманг, ақл билан иш тутинг. Валлоҳу аълам