ОДАМЛАР ҲАҚҚИНИ БЕРМАСЛИК

ID: 317

04.04.2025

89

Савол:

Узоқ қариндошим мени 2 ой ишлатиб пулимни бермади. Пули кўп, дунёни сотиб олишга етади. Аммо ночор одамлар ҳаққини бермайди. Бу ҳақида динимизда нима дейилган?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мардикорнинг ҳаққини кечиктирмасдан тез тўлашга тарғиб қилганлар: “Мардикорнинг ҳаққини, унинг (пешона) териси қуримасидан олдин беринглар!” (Ибн Можа ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло деди: “Мен Қиёмат куни уч кишининг душманидирман: 

  1. Менинг номимни ўртага қўйиб (бирон нарса) олиб, сўнг хиёнат қилган кишининг; 

  2. Ҳур-озод одамни сотиб, сўнгра пулини еган кишининг;

  3. Ва мардикорни ижарага олиб ишлатиб, ҳаққини тўлиқ бермаган кишининг” (Имом Бухорий ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар