НОРКА ТЕЛПАКДА НАМОЗ ЎҚИШ

ID: 5669

30.12.2025

55

Савол:

Норка телпак билан намоз ўқиса бўладими? Баъзи одамлар норка телпакнинг териси ҳалол эмас, шу сабабли унда намоз ўқиш жоиз эмас, дейди. Бу қанчалик тўғри? Шу ҳақда батафсил тушунча берсангиз.

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз аҳкомларига кўра, чўчқадан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг териси ошлаш, яъни махсус ишлов бериш орқали шаръан пок бўлади. Норка телпаклари ҳам тайёрланиш жараёнида ошлангани сабабли пок саналади. Шу боис у билан намоз ўқиш жоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар