Рўзада ифтордан кейин ётишдан олдин рўзага ният қилиб саҳарликка турмаса бўладими?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эртаси куни тутадиган рўзаси дуруст, лекин саҳарлик қилиш суннатини тарк қилган бўлади. Саҳарликнинг савобидан қуруқ қолади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
عن أنس - رضي الله عنه - ، قَالَ : قَالَ رسولُ الله - صلى الله عليه وسلم - : (( تَسَحَّرُوا ؛ فَإنَّ في السُّحُورِ بَرَكَةً )) متفقٌ عَلَيْهِ .
"Саҳарлик қилинглар. Чунки саҳарликда барака бор" (Муттафақун алайҳ).
Демак, саҳарлик билан рўза тутишга одатланиш керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.