Ман аёлим хайз вахтида талоқ қилган эдим кейин 1 ойдан кейин яна талоқ қилишимни сöради жахлимни қастдан чиқарди талоқ беришим учун ман талоқ дедим яна лекин бу сафар хайз ҳолатида эмас эди, энди 2 марта талоқ қилган бöламанми ёки хайз вахтида айтганим учун битта талоқ ҳисобланадими? Шуни батафсил тушунтирсангиз
Ассалому алайкум. Ҳа, ҳайз ҳолатдаги талоқ ҳам тушган ҳисобланади. Имом Муслим ривоят қилган қуйидаги ҳадисда “Ибн Умар розияллоҳу анҳумо аёлини ҳайз вақтида талоқ қилади. Умар розияллоҳу анҳу бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унга айтгин, хотинини қайтариб олсин. Хотини ҳайздан покланса, хоҳласа талоқ қилсин” – деб, жавоб берадилар. Ушбу ҳадисдан ҳайз вақтида айтилган талоқ тушиши ва бир талоқ бўлгани учун қайтариб олиш жоизлиги маълум бўлмоқда. Лекин уч талоқ қилинганда хотинни қайтариб олишнинг иложи қолмайди. Валлоҳу аълам.