НАФС ( ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА СЕВГИ )

ID: 3848

02.11.2025

82

Савол:

Мен талабаман, биринчи курсда ўқийман. Араб тили филологияси йўналишига топширганман, чунки мақсадим — Қуръонни ўрганганимда ҳар бир сўзнинг маъносини чуқур тушуниш. Бироқ, баъзан хаёлимга турли севги ҳақидаги фикрлар келиб қолади. Мен ҳеч қачон муносабатда бўлмаганман ва динимни яхши ўрганмагунча бўлмайди ҳам, деб ҳисоблайман. Шу сабабдан, менга тартибли ва интизомли бўлиш қийин бўлаяпти. Баъзан севги ҳақидаги хаёллар ўзим билмаган ҳолимда онгимга кела веради. Вақтим ва хаёлларимни бошқариш муаммо бўлиб қолган.

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони Каримни чуқур англаш учун илм талаб қилиш энг шарафли йўллардан биридир. Сизнинг ёшингизда турмуш қуриш, севги ва муҳаббат ҳақидаги хаёлларнинг келиши табиийдир. Ислом дини бу туйғуларни инкор этмайди, балки уларни пок ва ҳалол йўл – никоҳ орқали тартибга солади. Сиз бу хаёллар билан курашиб, диққатингизни дарсга қаратишга уринишингиз, нафсга қарши чиқишингиз лозим.

Бу ҳолатда сизга энг яхши маслаҳат – вақтингизни ва фикр-хаёлингизни буткул асосий мақсадингиз – илмга бағишлашдир. Нафс шундай нарсаки, агар сиз уни ҳақ билан машғул қилмасангиз, у сизни ботил билан машғул қилади. Хаёлингиз чалғиган пайт "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм" деб, Аллоҳдан ёрдам сўранг ва дарҳол фикрингизни ўқиётган дарсингизга қаратинг. Илм олиш йўлида сабр қилиб, нафл рўзаларни кўпайтиришингиз ҳам интизомингизни кучайтириб, фикрингизни жамлашга катта ёрдам беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар