НАФЛ РЎЗАДА ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ

ID: 4065

10.11.2025

723

Савол:

Ассалому алайкум. Нафл рўзаси ҳақида савол бермоқчи эдим. Ҳар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари тутиладиган рўзада оғиз ёпиш вақти бомдод азонидан қанча олдин бўлиши керак? Ёки бомдод азони киргунга қадар оғизни ёпсак бўлаверадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Нафл рўзасида ҳам саҳарликни тугатиш вақти, худди рамазон рўзасидаги каби, бомдод намозининг кириш вақти билан белгиланади. Сиз азонга эмас, айнан шу тақвимдаги вақтга таянишга ҳаракат қилинг. Чунки рамазондан бошқа пайтларда муаззинлар гоҳида азонни ўз вақтида айтишга улгурмай қолиб, вақт кирганидан бироз кейинроқ бошлашлари эҳтимоли бор. Шу сабабли, эҳтиёт йузасидан, тақвимдаги кўрсатилган вақтдан 5-10 дақиқа олдинроқ еб-ичишни тўхтатиш афзалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар