Мен бир ҳадисда Бир мусулмон масжидга кирса 2 ракат нафл намози ўқиши кераклигини ўқигандим. Шу нафл намозини қандай ҳолатда ўқиш мумкин. Адашмаётган бўлсам масжидга кирган чоғимда агар имом мавиза қилаётган бўлсалар намоз ўқиш мумкин эмас мавизага қулоқ солиш керак дип эшитганман. Қуръон тиловат қилинаётган ҳолда ҳам унга қулоқ солип туриш вожиб деп ўйлар эдим. Шунинг учун масжидга кирганда ўқиладиган нафл намозни қайси ҳолатда ўқиш мумкин ва қайси ҳолатларда мумкин эмаслигини билмоқчиман
Роҳманир Роҳим. Таҳиятул масжид намози нафл намозлар сирасига киради. Шу боис бу намоз нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтларда, мавиза қилинмаётган, Қуръон тиловати янграмаётган ўринларда ўқилади. Шунингдек, масжидга кирибоқ, тўғридан тўғри суннат ёки фарзни ўқиш ҳам мана шу намознинг ўрнига ўтади. Бу намозни ҳар сафар кирганда эмас, бир кунда бир марта ўқилади ва шу билан суннат адо бўлади. Кейинги киришда истаса бошқа намоз ўқийди ёки зикр, тиловат билан машғул бўлади. Валлоҳу аълам.