Ассалому алайкум, ҳозирда банкларда қарзга пул олса булади, мисол учун 100.000 сўм олса 5% хизмат ҳаққи бор, бу қарз ни 105 минг қилиб қайтариш керак 1 ой ичида, агар 1 ойдан ошиб кетса 12 ойга фоизли равишда бўлиниб кетади, энди 105 минг эмас 130 мингни 12 ойда тўлаш керак бўлади. Шу банклардан пул зарур булиб қолганда пул олиш жоизми?
Динимиз қоидаларига кўра, қарз эвазига хизмат ҳаққи – рибо (судхўрлик) ҳисобланади. Шу туфайли уламолар бу каби нарсалардан сақланишни тавсия қиладилар.