НАМОЗ

ID: 6826

31.01.2026

50

Савол:

Ассалому алайкум.Мен Қоқонданман.Тошкентга парникда ишлагани келганмиз. 1 ойни ният қилиб .саволим шуки намоз ва таҳоратга оид қандай енгиллик бор.Парникда атиргулни ёнидаги òтларни йуламиз атиргулни тикони қòлга баҳосадан кириб кетади ва базан қòлим озгина қонайди шундай ҳолатда таҳорат бузиладими? Одатда мен намозда 1 ракатда кавсар 2 ракатда иҳлос сураларини òқийман пешинда ҳам шундай пешиннинг суннатида 3 ракатда фалақ 4 ракатда нос сураларини òқийман.Базан эса 1 ракатда аср сурасини òқийман яни шу сураларни òқишни òзимга одат қилиб олганман. Шу ишим тòĝрими? Ҳар доим бир намозни òқиб болганимда масалан бомдод намозининг 2 ракат суннатини òқиб 3 марта истиĝфор айтаман ва "АЛЛОҲУММА АНТАС САЛАМ ВА МИНКАС САЛАМ ..." дуосини òқийман қолимни дуога очиб, кейин 2 ракат фарзни òқиб болгач ҳам ҳудди шундай. Кейин эса яна бошқаттан дуога қòл очиб дуо қиламан. Вазиятга қараб дуо қилишимдан олдин ОЯТАЛ КУРСИЙ ва тасбеҳ айтаман .Бу ишимчи тоĝрими

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Аллоҳ ишларингизга барака берсин, ибодатларга Ўзи куч-қувват ато этсин. Оғир меҳнат қилаётганда ҳам ибодатларга бепарво бўлмаслик ҳақиқий мусулмоннинг иши, доим шундай ҳолда бардавом бўлинг.

  • Бир ойни ният қилиб келсангиз, сиз муқим бўласиз, шунинг учун намозларни қаср қилиб эмас, балки тўлиқ ўқийсиз.
  • Тикон кирганда қон жуда кам чиқиб, жойида қотиб қолса, таҳорат кетмайди, аммо атрофга ёйилса ёки оқса, таҳорат кетади.
  • Айтган сураларни ўқиб тўғри қиляпсиз. Бошқа сураларни ҳам ўқишингиз мумкин.
  • Охирги саволда сўралган ҳолат ҳам тўғри. Оятал курсий ва тасбеҳларни намознинг охирида қиласиз, суннат учун алоҳида, фарз учун алоҳида қилмайсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар