Ассаламу алайкум саволим бор эди Хуфтон Ва бомдод намозига ухлаб колинса Ва иш бн булиб пешин намози кириб колса шунда казо булган Хуфтон Ва бомдод намозиги кандай укилади Рахмат Жавоб учун
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Аввало иложи борича намозни қазо қилманг, хуфтонни ўқимай ухлашга ётманг. Мабодо қазо бўлиб қолса, иложи борича тезроқ қазосини ўқиб олинг. Агар ҳозиргача бўйнингизда қазо бўлиб қолиб кетган намозлар олти маҳалга этмаган бўлса, сиз "соҳиби тартиб" ҳисобланасиз. Бу ҳолатда сиз аввал хуфтоннинг, кейин бомдоднинг қазосини ўқийсиз. Шундан кейингина пешинни ўқий оласиз. Агар ҳозиргача бўйнингизда олти маҳал ёки ундан ортиқ намоз қазо бўлиб турган бўлса, сиз "соҳиби тартиб" ҳисобланмайсиз. Шунинг учун қазолар ўртасида тартиб сақламай, истаган кўринишда ўқишингиз мумкин. Истасангиз аввал пешинни ўқиб олиб, кейин қазо ўқисангиз ҳам, ёки аввал қазоларни ўқиб олиб, кейин пешин ўқишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.