3 ёки 4 ракатли фарз намозларда 2 ракатдан сўнг аттаҳиятни айтишни унутиб туриб кетса саждаий саф қилса бўладими ёки намоз бузиладими?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўрт ракатли намозларда иккинчи ракатда Қаъдага ўтирмаган кишининг намози бузилмайди, балки саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Саждаи саҳв қилиш вожиб амаллардан бўлиб, намоздаги маълум бир тартиб-қоида бузилган пайтда бажарилади. Саждаи саҳв билан, намозда қилинган хато тузатилган ҳисобланади. Саждаи саҳв қилиш тартиби қуйидагича:
عَنْ ثَوْبَانَ رضي الله عنه عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ "لِكُلِّ سَهْوٍ سَجْدَتَانِ بَعْدَ مَا يُسَلِّمُ" (رواه الإمام أبو داود والإمام ابن ماجة)
Савбон разияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир адашиш сабабли, салом бергандан кейин икки сажда бор”, дедилар. (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
Саждаи саҳвни қуйидаги ҳолларда бажариш вожибдир: