НАМОЗ

ID: 2908

29.09.2025

66

Савол:

Ассалому алейкум, Намозда 1 ракатда 3 ёки 4 та кичик сураларни жамлаб зам сура қилса бўладими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда Фотиҳадан сўнг зам сура ўқиш вожиб амал ҳисобланади. Бунда энг ками уч оят қисқа ёки битта узун оят ўқиш вожибдир. Демак, зам суранинг энг кам миқдори белгилаб қўйилган. Кўпини эса чегараси йўқ. Аммо муътабар фиқҳий манбаларда фарз намозларида бир ракатда битта сура билан кифояланиш маҳбуб экани, суннат ва нафл намозларида иккита-учта сура ўқишнинг зарари йўқ экани баён қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар