НАМОЗ

ID: 1961

18.08.2025

106

Савол:

Ассалому алайкум устозлар. Намозхон намозда бир суранинг бир оятини қироат қилиш давомида ёдидан чиқиб қолса ва бошқа сурани зам қилса шу ҳолатда намозининг кайфияти ҳақида динимизнинг ҳукми қандай

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Намозда фотиҳадан кейин бирор сура ёки камида уч оятни зам сура сифатида қироат қилиш вожиб амал саналади. Шунга кўра зам сура қилиш ёдидан кўтарилган бўлса, намозининг охирида саҳв саждаси қилади. Агар зам сурани қасдан тарк қилган бўлса, у ҳолда намозни қайтадан ўқийди. Агар бирор сурадан камида уч оят ўқиганидан кейин адашиб қолса ёки ёдига келмай қолса ёки қироат қилишдан тутилиб қолса, у ҳолда рукуга кетаверади. Яъни, бошқа сурага ўтмайди. Чунки бундай қилиш макруҳ саналади. Бу ҳақида фақиҳ Иброҳим Ҳалабий роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар: وَ يُكْرَهُ (أَنْ يَقْرَأَ كَلِمَةً أَوْ كَلِمَتَيْنِ مِنْ سُورَةٍ ثُمَّ يَتْرُكَ) تِلْكَ السُّورَةَ، [بِغَيْرِ عُذْرٍ]، (وَيَبْدَأَ) القِرَاءَةَ (مِنْ سُورَةٍ أُخْرَى)، وَكَذَا لَوِ انْتَقَلَ إِلَى آيَةٍ أُخْرَى مِنْ تِلْكَ السُّورَةِ، وَتَرَكَ بَيْنَهُمَا شَيْئًا؛ لِأَنَّ فِيهِ إِعْرَاضًا عَمَّا شَرَعَ فِيهِ، وَإِيهَامَ تَفْضِيلِ غَيْرِهِ عَلَيْهِ. وَأَمَّا إِذَا كَانَ عُذْرٌ؛ كَأَنْ حُصِرَ عَمَّا بَعْدَ تِلْكَ الآيَةِ، قَبْلَ أَنْ يُتِمَّ سُنَّةَ القِرَاءَةِ؛ فَلَا يُكْرَهُ الِانْتِقَالُ إِلَى آيَةٍ أُخْرَى مِنْ تِلْكَ السُّورَةِ، أَوْ مِنْ غَيْرِهَا “Бир сурадан бир ёки икки ёки оятни ўқиганидан кейин беузр мазкур сурани тарк қилиши ва бошқа сурани қироат қилишни бошлаши макруҳ саналади. Шунингдек мазкур суранинг бошқа оятларига ўтиб кетиб, ўқиган оятлари орасидан бир нечта оятларни тарк қилиши ҳам макруҳдир. Чунки бу ишда ўқишни бошлаган сурасидан йуз ўгириш ва бошқасини ундан устун қўйиш гумонини келтириб чиқариш эҳтимоли мавжуд. Аммо узр туфайли бўлса, масалан: қироатнинг суннат миқдорини адо қилишидан олдин кейинги оят келмай қолса, у ҳолда ўша суранинг ўзидаги бошқа оятга ёки бошқа сурага ўтиб кетиши макруҳ бўлмайди” (“Шарҳу мунятул-мусоллий”). Демак уч оятдан кам ўқиганидан кейин адашиб кетса, у ҳолда бошқа сурадан камида уч оят зам сура қилади. Лекин саҳв саждаси вожиб бўлмайди. فَإِنْ عَرَضَ لَهُ شَيْءٌ مِنَ الحَصْرِ انْتَقَلَ إِلَى آيَةٍ أُخْرَى، أَوْ يَرْكَعْ إِنْ كَانَ قَدْ قَرَأَ مَا يَكْفِيهِ. “Агар намозда қироатдан тутилиб қолса, бошқа оятга ўтади ёки кифоя миқдорича ўқиган бўлса, рукуга кетаверади” (“Шарҳу мунятул-мусоллий”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар