НАМОЗ ҲАҚИДА

ID: 2711

22.09.2025

59

Савол:

Уйимиз масжидда узоқда азон деярли умуман эшитилмайди катталардан эшиттим азон овозини эшитмей турб номоз оқиш мумкинмаслигини.Намоз вақти кирса лекин азон эшитилмаса ҳам бошлайверса боладими бу иш жоизми

Жавоб:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Аёлларга азон айтиш суннат эмас, шунинг учун улар намоз вақти кириши билан азон айтмай ёки азон айтилишини кутиб ўтирмай, намозни ўқийверадилар. Агар азон яхши эшитилиб турган бўлса, аввал азонга жавоб бериб, кейин намоз ўқийдилар. Эркакларга фарз намозлардан аввал азон айтиш суннат. Аммо масжидда айтилган азон кифоя қилади, уйда алоҳида айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар