НАМОЗ ВА ТАҲОРАТ

ID: 6806

31.01.2026

241

Савол:

Ассалому алейкум. 1) Мен бомдод намозини охирги дақиқаларда ўқидим, шунда суннатни тарк қилиб фарзни ўқидим ва фарзда саловот ва дуони тарк қилиб ташахуддан кейин икки томонимга салом беришим биланоқ намоз вақти чиқди яни иккинчи саломимни чап томонимга салом беришим биланоқ телефон жиринглаб намоз вақти чиқди, шунда менинг намозим дуруст бўлдими ёки қазосини қайтадан ўқишим керакми? Шуни намозда тарк қилган жойларим ҳақида ва салом беришим биланоқ намоз вақти чиқса намоз дуруст бўладими ёки йўқми шулар ҳақида батафсил жавоб берсангиз. 2) Кулганда кўз ёш чиқса таҳорат бузуладими, ва вена томиридан Доктир қон олсачи унда ҳам таҳорат бузуладими? 3) Орқа авратдан нажосат қистаб келса ва нажосатни чиқармасдан қисиб ушлаб турса ва шу пайтда нажосат чиқмасайу лекин орқа аврат ва ички кийим терлаганга ўхшаб нам бўлса бу ҳолатда таҳорат синадими? 4) Эр-хотин жинсий алоқа қилишни бошлашидан олдин яланғоч ҳолда бисмиллаҳни айтиб бошласа бўладими, бундай қилиш жоизми? 5) Аллоҳга мен сенга таслимман деса нима бўлади? 6) Нафл намозларда Аллоҳдан гуноҳларини мағфирай қилишини сўраб намозда йиғласа намози ва таҳорати бузуладими? 7) Жунуб ҳолатда рўза тутса бўладими? 8) Мазий чиқса рўзаси бузуладими? 9) Турмуш қураётганда никоҳдан кейин эр хотинига махрни қачон бериши керак, ва у махр яни пул бўладими ёки тиллами шу махрни эр ўзи ишлаб топган пули орқали амалга ошириши керакми ёки отасини пули билан берса ҳам бўладими? Жавоблар учун олдиндан рахмат.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.

  1. Суннатни тарк қилиб, салавот ва дуони ўқимай салом берса ҳам намоз тўғри бўлаверади. Агар чап томонга салом бериб бўлгач, кейин қуёш чиқа бошлаган бўлса, намозингиз тўғри. Аммо программа ёки тақвимлар бир икки дақиқага хато қилиши ҳам мумкин, бутун бошли шаҳар ёки туманга бир хил вақт кўрсатилгани эътиборидан. Шунинг учун намозни қайта ўқиб қўйганингиз афзалроқ.
  2. Кўз ёш чиқса, таҳорат кетмайди, венадан қон олганда кетади.
  3. Терлашдан нам бўлса, таҳорат кетмайди.
  4. Яланғоч бўлишдан аввал айтиш жоиз, ҳатто мақтовли иш.
  5. Аллоҳ "мен Сенинг тақдирингга, ҳукмингга таслимман" деган маънода айтса бўлади.
  6. Йўқ, бу ҳолатда намоз бузилмайди.
  7. Жунуб ҳолатда бўлса ҳам рўза тутса бўлади. Рўзадор ҳолида ғусл қилганда, томоғида сувни ғарғара қилмайди, бурнига сув тортганда буруннинг юмшоқ жойи тугаб, суюк бошланган жойгача сув тортади.
  8. Мазий рўзани бузмайди.
  9. Маҳрни эр-хотин ўзаро келишган ватқда беради, маҳр пул бўлиши шарт эмас, тилла ёки бирор буюм бўлса ҳам бўлади, асосийси эр-хотиннинг ўзаро келишуви. Эр отасининг пулидан тўлаши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар