НАМОЗНИ ВАҚТИДАН ОЛДИНРОҚ ЎҚИШ

ID: 14344

06.07.2026

40

Савол:

Ассалом алейкум Хуфтон намозини ўқиб бўлгач намозхон намозни вақтидан бироз (3-4дақиқа) олдин бошлаганини билиб қолди шунда у қандай йўл тутади намозларни барчасини қайтиб ўқийдими ёки фақат фарзни ўзиними Бу ҳол жамоат билан масжидда бўлган бўлсачи уйга қайтгач қайтиб ўқиб оладими

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бу ҳолат сиз айтганингиздек хуфтон намозида бўлган бўлса, хуфтоннинг фарзини ва суннатини қайтариб ўқиб оласизлар. Витр намози хуфтон вақти кирганидан кейин ўқилган бўлса, қайтариб ўқиш шарт бўлмайди. Бу ҳолат масжидда жамоат билан бўлган бўлса, имкон борича шу жамоатда бўлган кишиларга хуфтонни қайта ўқиб олишларини етказиш керак бўлади. Уйга қайтганингиздан кейин билган бўлсангиз, уйда қайта ўқиб оласизлар. Чунки вақти киришидан олдин бошланган намоз тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар