Суннат намозларда билмасдан хато қилиб қўйсам нима қилишим керак?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Билмасдан хато қилиш асосан, уч хил кўринишда бўлади:
Билмасдан намознинг суннат ва мустаҳабларини тарк қилса ва шу билан намозни тугатса, бу намоз дуруст. Уни қайта ўқилмайди.
Намозда унутиб бу камчиликларга йўл қўйса, бу хатони намознинг охирида саждаи саҳв билан тўғрилайди ва намозни қайта ўқимайди.
Агар намозни саждаи саҳв қилмай тугатса ёки намознинг вожибларидан бирини қасддан тарк қилса, намозни қайта ўқийди.
Билмасдан намознинг фарзларидан бирортасини тарк қилса бу намоз дуруст бўлмайди. Уни қайта ўқиб олинади.
Бу масалани янада яхши билиб олиш учун намознинг фарзлари, вожиблари ва суннатларини ҳамда саждаи саҳв масаласини ўқиб-ўрганиш керак бўлади.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.