НАМОЗДА АДАШИШ

ID: 6863

01.02.2026

420

Савол:

Ассалому алайкум. 1) Киши намозда билмасдан сўзни бошқача талаффуз қилиб йуборса ёки маҳфий ўқиётганда сўз яхши талаффуз қилинмай кетса, кейин шу жойини тўғрилаб айтиб давом этиб кетиши мумкинми? Бу учун саждаи саҳв қилинадими? 2) Киши намозда адашиб, кейинчалик саждаи саҳв қилаётганда саждада "Субҳана роббиял ъала" нинг ўрнига "Субҳана роббиял ъазим" деб йуборса яна бошқадан саждаи саҳв қилиши керакми? Жавобингиз ва ажратган вақтингиз учун ташаккур.

Жавоб:

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ва алайкум ассалом.

  1. Ҳа, намоздаги одам хато талаффуз қилган калима ёки оятини қайтадан тўғри талаффуз қилиши мумкин ва бунинг учун унга саждаи саҳв лозим бўлмайди.
  2. Саждада “Субҳана роббиял-аъло”ни ўрнига “Субҳана роббиял-азийм”ни айтиб юборса, унга саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар