НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР ФАЗИЛАТИ

ID: 657

04.04.2025

329

Савол:

Намоздан кийин 33 марта "Субҳаналлоҳ", 33 марта “Алҳамдулиллаҳ” ва 33 марта "Аллоҳу акбар" деб тасбеҳ айтишни савоби қай дарачада экани ҳақида маълумот берсангиз устоз, илтимос!

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Намоздан кейинги тасбеҳлар ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:

مَنْ سَبَّحَ اللَّهَ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَحَمِدَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَكَبَّرَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ (رواه الامام مسلم عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)

“Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта “Субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “Алҳамдулиллаҳ”, ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деса бу тўқсон тўққизта бўлади, йузинчисида “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у яккайу ягонадир, унинг шериги йўқ, мулк уникидир, мақтов унгадир, у ҳамма нарсага қодирдир”, деса, агарчи гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади” (Имом Муслим ривоятлари).

Бизнинг йуртларимизда асрлар давомида зикрлар фарзлардан сўнг суннати бўлса, уларни адо қилиб бўлингандан кейин адо этиб келинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар