НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ДУО

ID: 485

04.04.2025

426

Савол:

Намоздан кейин дуо қилишга ҳадислар келганми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Албатта келган.

عن ابي امامة قال: قيل يا رسول الله: اي الدعاء اسمع؟ قال: خوف الليل الاخر، و دبر الصلوات المكتوبات

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтди: Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ, қайси дуо кўпроқ қабул бўлади?”, деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг охиридаги ва фарз намозлар ортидаги лаҳзаларда қилинган дуолар”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий ривояти 3499).

Ҳабиб ибн Маслама Феҳрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб келтирадилар:

لا يجتمع ملاء فيدعو بعضهم، و يؤمن البعض، الا اجابهم الله 

“Бир жамоа тўпланиб улардан бири дуо қилса, бошқалари “омин” деб турса Аллоҳ уларнинг дуоларини ижобат қилади”. (Имом Ҳоким “Мустадрак” ларида келтирган 5478) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар