НАМОЗДАГИ САЖДА ҲОЛАТИДА КЎЗ ЙУМИЛАДИМИ?

ID: 601

04.04.2025

31

Савол:

Намозда сажда ҳолатида кўз йумиладими?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Сажда пайтида кўз йумилмайди. Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар манбалардан бири “Туҳфатул мулук” китобида бу ҳақда шундай дейилган:

يستحب أن يكون نظر المصلي في قيامه: إلى موضع سجوده وفي ركوعه: إلى أصابع رجليه وفي سجوده: إلى طرف أنفه وفي قعوده: إلى حجره وعند التسليمة الأولى: إلى كتفه الأيمن وعند الثانية: إلى كتفه الأيسر

яъни: “Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар