Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Менга саждаи саҳв ҳақида маълумот берсангиз, уни қандай амалга оширилади, уни қай ҳолларда қилиш жоиз қай ҳолларда жоиз эмас. Кенгроқ маълумот берсангиз. Жавобингиз учун рахмат
Ва алайкум асалом. Саждаи саҳв қилиш вожиб амаллардан бўлиб, намоздаги маълум бир тартиб-қоида бузилган пайтда бажарилади. Саждаи саҳв билан, намозда қилинган хато тузатилган ҳисобланади.
Саждаи саҳв қилиш тартиби қуйидагича:
عَنْ ثَوْبَانَ رضي الله عنه عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ "لِكُلِّ سَهْوٍ سَجْدَتَانِ بَعْدَ مَا يُسَلِّمُ" (رواه الإمام أبو داود والإمام ابن ماجة)
Савбон разияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир адашиш сабабли, салом бергандан кейин икки сажда бор”, дедилар. (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
Саждаи саҳвни қуйидаги ҳолларда бажариш вожибдир: