НАЗРНИ ЯҚИНЛАРГА БЕРИШ ҲУКМИ

ID: 3887

03.11.2025

69

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Устоз, менинг қарзларим бор, кўп. Мисол учун, 100 миллион. Мен Аллоҳдан сўрадим: "Аллоҳим, қарзимни узишга ёрдам бер". Топган пулимдан назр қиламан, 10 фоизини назр қилдим. Шунда бу пулни яқинларимга берсам бўладими? Яъни, турмуш ўртоғим контракт асосида ўқийди, масалан, ўшанга берсам бўладими? Раҳмат.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Фиқҳга кўра, киши ўз назрини турмуш ўртоғига, ота-онасига ва фарзандларига бериши жоиз эмас, чунки улар унинг таъминотидаги шахслар ҳисобланади. Шу сабабли, бу пулни турмуш ўртоғингизнинг контракт тўлови учун бера олмайсиз. Бу маблағни закот олишга ҳақли бўлган, яъни эҳтиёжидан ортиқча нисобга эга бўлмаган бошқа қариндошларга ёки бегона фақир-мискинларга беришингиз лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар