НАВБАТ СОТИБ ОЛИШ

ID: 12591

27.05.2026

323

Савол:

Ассалому алайкум. Шариатимизда навбатни сотиб олишга қандай қаралади? Масалан хусусий шифохоналарда жарроҳлик амалиётлари кўп бўлгани учун, муайян миқдорда қўшимча пул тўлаб бошқалардан олдинроқ амалиётни тезроқ қилиш имконияти бўлса, бу иш жоизми? Соч эктиришда шундай ҳолатлар кузатиляпти. Доктор бир кунда кўпи билан 2 беморга соч эка олади. Натижада навбат кўпайиб кетади. Ана шу пайт бундай таклифлар докторлар тарафидан берилади.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Бошқа беморларнинг навбатини орқага суриш, уларнинг ҳаққини поймол қилиш ва норозилигига сабаб бўлиш эвазига қўшимча пул тўлаб олдинга ўтиш жоиз эмас. Бунда шифокорнинг ортиқча олган пули ришва (пора) ҳукмига кириб қолади.

Аммо шифохонада расмий равишда “тезкор хизмат” (вип) тарифи бўлса, бунинг учун алоҳида вақт ёки қўшимча куч ажратилган бўлса ва бу оддий навбатдагиларнинг ҳаққини чекламаса, бундай келишув асосида пул тўлаш жоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар