Ассаламу алайкум, домла. Уйимда мушугим бор. Шу мушугим катта бўлиб қолди. Катта бўлиб, уйимиздаги газ ҳисоблагичини синдириб қўяй деди. Икки марта уйдагиларим "кўчага йўқотиб кел", дейишди, "кўчага адаштириб кел", дейишди. Кўчага адаштириб келсам, бу гуноҳ бўлмайдими ёки гуноҳми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ваалайкум ассалом. Мушук табиатан ўз ризқини ўзи овлаб эя оладиган, эркин яшай оладиган жонивор ҳисобланади. Шу сабабли, агар у уйга зарар этказаётган бўлса, уни кўчага қўйиб юборишда гуноҳ йўқ. Зеро, мушук кўчада ҳам ўз насибасини топиб яшай олади. Валлоҳу аълам.